5 июнь куни UMPTда “Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбир доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳафтаси якунлари тақдим этилди ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ютуқлар намойиш этилди, ҳамда эко-фаолларга мукофотлар топширилди.
Йил давомида эълон қилинган танлов натижалари ҳам тақдим этилди. Эколог муҳандис – Элмира Шарипова корхонанинг чиқинди бошқариш тизими ҳақида сўзлаб берди ва чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳалари билан таништирди. Шунингдек, ходимлар томонидан тайёрланган "Пластик чиқиндиларни камайтириш учун мен нима қила оламан?" акцияси натижалари намойиш этилди.
“Қушлар учун уялар: Табиатга муҳаббат ва ғамхўрлик билан ярат” мавзусидаги танлов ғолиблари завод раҳбарлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, завод ҳудудидаги биохилма-хиллик мавзусидаги “Фото ва видео” танловининг ғолиблари ҳам тақдирландилар. Иштирокчилар корхона худудидаги ажойиб табиат кадрларини тақдим этдилар.
Тадбирда “Кўхна Кумариқ”маҳалла комитети раиси ва фаоллари, Экология, Атроф-мухитни мухофаза килиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шахар бошқармасининг Сергели тумани бўлими вакиллари, шунингдек UzAutomotors компаниясининг эколог жамоаси ҳам иштирок этдилар. Меҳмонлар учун завод бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Меҳмонлар рахбариятга атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги тажриба алмашинуви учун миннатдорлик билдирдилар.