UMPTda seminar: chiqindilarni samarali boshqarish va plastik ifloslanishga qarshi kurash
2025 йил 5 июнь куни UMPTда Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар доирасида «Чиқиндиларни бошқариш» мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарни Экология бўлими ходими — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида чиқиндиларни бошқариш бўйича мутахассис – Жамшид Хакимов олиб борди.
 
Ушбу семинарнинг асосий мақсади завод ходимларини чиқиндилар билан ишлаш тизими ва қайта ишлаш/утилизация қилиш ташкил этилиш билан таништириш, шунингдек, дунёда чиқиндиларқайта ишлаш бўйича энг яхши тажрибалар билан улашиш ва пластик чиқиндиларни қайта ишлаш имкониятлари масалаларини муҳокама қилиш эди.
 
Семинар иштирокчилари диққат билан эшитиб, ахборот алмашиб фаол иштирок этишди.Шунингдек, иштирокчилар учун савол-жавоб шаклида викторина ҳам ўтказилди ва фаол иштирокчиларга совғалар топширилди.