“Ишчиларнинг касаба уюшмалари анчайин узоқ тарихга эга бўлиб, XVIII асрда илк “трейд юнионлар” пайдо бўлган Англияга бориб тақалади. 
 Замонавий касаба уюшмалари кўп жиҳатдан ўзгарди, шунингдек оммавий иш ташлашлар амалиётидан узоқлашган ҳолда барча низоларни музокаралар йўли билан ҳал этишга интилиш орқали ишга ёндашув ҳам ўзгарди. Бироқ, уларнинг моҳияти ўзгаргани йўқ – ишчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.

UzAuto Motors Powertrain компаниясининг касаба уюшмаси – корхонамизнинг энг муҳим органларидан биридир.
UzAuto Motors Powertrain компаниясининг касаба уюшмаси қўмитаси ишчи жамоанинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди, шунингдек касаба уюшмаси аъзоларига моддий ёрдам, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари, санаторий ва курортларга йўлланмалар ва бошқа қўшимча ёқимли бонуслар каби имтиёзлар ва мукофотлар тизимини тақдим қилади.

Ушбу ҳафта давомида касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларининг завод ишчи-ходимлари билан биргаликда бир нечта учрашувлари бўлиб ўтди, улар давомида касаба уюшма қўмитаси раиси Темур Янчинов ўтган 2022 йил мобайнида касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритиб, касаба уюшма жамғармасидан фойдаланиш бўйича ҳисобот берди ва касаба уюшма аъзолари оладиган имтиёзлар ҳақида сўзлаб берди.

Касаба уюшмаси туфайли ҳар бир ходим ўз манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига ишонч ҳосил қилиши мумкин. “